Янги Ўзбекистон – хорижликлар нигоҳида

Ҳийла Ҳаммад ал-Макаими: Осиё хотин-қизлар форуми минтақа аёллари учун муҳим майдон бўлади
 

Келгуси ҳафтада Самарқанд шаҳрида Осиё хотин-қизлар форуми бўлиб ўтади. Мазкур форумга халқаро миқёсда қизиқиш жуда катта бўлмоқда.

Қувайт Xотин-қизлар жамияти раиси ўринбосари, хотин-қизлар жамиятлари уюшмаси Бошқарув кенгаши аъзоси Ҳийла Ҳаммад ал-Макаими ўз фикрлари билан ўртоқлашди:

– Президент Шавкат Мирзиёев БМТнинг 78-сессиясида Осиё хотин-қизлар форумини Ўзбекистонда ўтказиш ташаббуси билан чиққан эди. Бу ажойиб ташаббус эди ва биз ҳам буни қўллаб-қувватладик.  

Ушбу форумнинг асосий мақсади аёлларнинг имкониятларини иқтисодий даражада кенгайтириш, шунингдек, семинарлар ёки таълим ва тренинглар орқали унинг имкониятларини оширишдир.

Ушбу форумда тажриба алмашишдан бошлаб, гендер тенглиги, аёллар ва болаларга нисбатан камситишнинг барча шаклларига барҳам бериш каби аёллар ҳуқуқларини кенгайтиришга бағишланган сессиялар ўтказилиши кўзда тутилган.  

Қувайт Хотин-қизлар уюшмаси учун ушбу конференцияда иштирок этиш жуда муҳим. Мазкур иттифоқнинг асосий мақсади ва асосий йўналиши Қувайт аёллари, уларнинг ишлари ва ютуқларини халқаро миқёсда намойиш этишдир.

Бу турдаги форумда халқаро фаолиятга эътибор қаратиш минтақа аёллари учун, Қувайт аёлларига тажриба алмашиш ва халқаро тармоқни кучайтириш учун муҳим майдон ва имконият бўлади.

 

Н.Абдураимова,

ЎзА

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech