Аюми Мур Аоки: Ўзбекистон ҳукуматининг аёлларга бўлган юксак эътиборига шахсан гувоҳ бўлганимдан мамнунман

Самарқанд шаҳрида ўз ишини давом эттираётган Осиё хотин-қизлари форумида иштирок этган "Women in Tech" халқаро ташкилоти асосчиси Аюми Мур Аоки Ўзбекистон барча янги ташаббус ва инновацияларни ўзида кенг қўллаётганини қайд этди. Ўзбекистон хотин-қизлари ҳам шунга мутаносиб равишда замонавий касбларни эгаллашга юқори даражада интилмоқда.

– Биз ушбу жараённинг бир қисмига айланишга интиляпмиз ва жамиятда хотин-қизларнинг замонавий фанларга бўлган қизиқишини янада оширишга кўмаклашяпмиз, – деди А.Аоки. – "Women in Tech" ташкилотининг Марказий Осиё давлатлари ичида биринчи бўлиб Ўзбекистонда ўз фаолиятини йўлга қўйгани ҳам мамлакатингизга нисбатан халқаро миқёсдаги қизиқишнинг ортиб бораётганидан далолат беради.  

Ўзбекистон инновациялар ва янгиликка мослашувчанлик, очиқлик бўйича Марказий Осиё минтақасида намуна бўлмоқда. Осиё хотин-қизлари форумида иштирок этаётганимдан ва Ўзбекистон ҳукуматининг аёлларга бўлган юксак эътиборига шахсан гувоҳ бўлганимдан мамнунман.  

 

Н.Абдураимова,  

ЎзА

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech