Парламентлараро иттифоқ Бош котиби Мартин Чунгонг жаноблари:
Авваламбор, мени Самарқанд шаҳридаги ушбу форумга таклиф қилганингиз учун миннатдорман. Жаноб президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ташкил этилган форумни қўллаб-қувватлайман.
Биз фақатгина биргаликда жамиятдаги ҳар бир инсоннинг ҳақ-ҳуқуқларини таъминлай оламиз. Анжуманда минтақанинг етакчи аёллари қатнашаётгани жуда қувонарли.
Улар гендер муаммоларини бартараф этишга оид қатор ғоя ва ташаббусларни илгари суришмоқда. Конференциядан катта натижаларни, хусусан гендер тенглиги бўйича Самарқанд декларациясининг имзоланишини кутяпмиз.
Ҳужжатда белгиланган бандларни амалга оширишга бор имкониятимизни сафарбар этамиз. БМТ нинг барқарор ривожланиш мақсадлари, жумладан гендер тенглигини таъминлашда ушбу тадбирнинг ўрни катта деб биламан.
Мазкур мулоқотни ҳар икки йилда ўтказиш ғоясини мен фақатгина қўллаб-қувватлайман.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси
- Қўшилди: 14.05.2024
- Кўришлар: 1561
- Чоп этиш