13 май куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори А.Саидов билан Г.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент шаҳридаги филиали ректори Қ.Абдураҳмонов Тошкент вилоятидаги Зангиота ихтисослаштирилган мактабига ташриф буюрдилар.
Бу ерда меҳмонлар билан ёшлар ўртасида маънавий-маърифий мулоқот бўлиб ўтди. Ўзбекистон Фанлар академияси академиклари Акмал Саидов ва Қаландар Абдураҳмонов мустақиллик даврида, айниқса, кейинги йилларда Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан мамлакатимизда илм-фан ривожи буюк аждодларимиз асос солган шонли анъаналарга уйғун равишда янги ва юксак босқичга олиб чиқилаётгани ҳақида сўз юритдилар.
Учрашувда етакчи олимлар, истеъдодли ёш илмий ходимларнинг фаолияти ва илмий тадқиқотларини қўллаб-қувватлаш, жамиятда илм-фан намояндаларининг обрў-эътибори ва нуфузини ошириш доимо давлатимиз ва жамиятимизнинг эътибор марказида бўлиб келаётгани эътироф этилди. Давлатимиз раҳбари таъбири билан айтганда, "Билимли одам – эътиқодли бўлади". Шунинг учун ўқувчилар ҳар томонлама чуқур билим олиш ва илм-фан чўққиларини эгаллашга ҳозирданоқ астойдил киришса, натижа ҳам шунга яраша сермаҳсул бўлиши таъкидланди.
Ҳар икки академик мактаб кутубхонаси учун китоблар тақдим этишди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати
- Қўшилди: 15.05.2024
- Кўришлар: 1485
- Чоп этиш