Қаршидаги “тўсиқсиз муҳит” ҳолати мониторинг қилинди

15-16 май кунлари Қарши шаҳрида ногиронлиги бўлган шахслар учун яратилган тўсиқсиз муҳит ҳолати бўйича мониторинг ўтказилди.

Мазкур тадбир Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 27 майда қабул қилинган “Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганлигининг 75 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги фармони ва “2023-2025 йилларда Ўзбекистон Республикасида Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияни амалга ошириш бўйича миллий ҳаракатлар режаси” талаблари доирасида ташкил этилди.

Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенциянинг бажарилишини мониторинг қилиш тизимли ва узлуксиз жараёндир. Бундан мақсад ногиронлиги бўлган шахсларнинг ушбу Конвенцияда белгиланган ҳуқуқларига кафолатли риоя этилишини баҳолаш ва таъминлашдан иборат.

Мониторинг ўтказиш учун Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Транспорт ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирликлари, Ўзбекистон Нодавлат нотижроат ташкилотлари миллий ассоциацияси, “Мадад” нодавлат нотижорат ташкилоти, Ўзбекистон Ногиронлар жамияти, Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси вакилларидан иборат ишчи гуруҳ тузилди.

Ишчи гуруҳ аъзолари дастлаб Қарши шаҳрининг “Темир йўл вокзали”даги шароитларни кўздан кечирди. Шунингдек, автобуслар ва бекатларда ногиронлиги бўлган шахслар учун қандай қулайликлар яратилгани ўрганилди.

Ҳозирда ишчи гуруҳ томонидан аниқланган камчиликлар умумлаштирилмоқда. Мониторинг якунлари бўйича тегишли амалий таклифлар ишлаб чиқилади.

 

Инсон ҳуқуқлари бўйича

Ўзбекистон Республикаси

Миллий марказининг

матбуот хизмати

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech