22 май – Халқаро биологик хилма-хиллик куни
Юртимизда экологик муҳитни соф сақлаш, табиат ресурсларига тўғри ёндашиб, бугунимиз ва келажагимиз учун замин яратиш бўйича қилинаётган ташаббусли лойиҳалар кўпаймоқда. Бу жараёнда эса ҳар биримиз маҳаллий экологик ташаббусларни қўллаб-қувватлаш, табиатни муҳофаза қилиш, дарахт экиш ва табиий ресурсларни асрашга қаратилган лойиҳаларда иштирок этиб, биологик хилма-хилликни асрашга ҳисса қўшишимиз мумкин.
22 май – Халқаро биологик хилма-хиллик куни. Бу кун Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ассамблеяси томонидан 1995 йилда Биологик хилма-хиллик тўғрисидаги конвенция асосида конференция иштирокчилари тавсиясига кўра махсус резолюцияда эълон қилинган. Шу боис турли шиор орқали ушбу сана нишонлаб борилади. Бу йилги шиор ҳукуматларни, ҳамжамиятларни, нодавлат ташкилотларни, тадбиркорлар ва жисмоний шахсларни Биологик хилма-хиллик режасини қандай қўллаб-қувватлаётганликлари билан бўлишишга ундаш учун глобал ҳаракатга чақирувдир.
Эслатиб ўтиш лозимки, биологик хилма-хиллик экотизим жараёнларини сақлаш ва инсоният учун ҳаётий ресурсларни таъминлашда муҳим роль ўйнайди.
А.РУСТАМОВ,
ЎзА
- Қўшилди: 22.05.2024
- Кўришлар: 1428
- Чоп этиш