Бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган тизимли ва кенг қамровли ислоҳотларнинг локомотиви, яъни етакчи кучи бўлган ёш авлодни ҳар томонлама баркамол этиб тарбиялаш долзарб аҳамият касб этади. Шу маънода, “Инсон-жамият-давлат” тамойилига асосланган давлат сиёсатининг устувор йўналишлари, қонунчилик соҳасидаги янгиликлар ва инсон қадрининг нечоғлик аҳамиятга эгалигини ёшларимизга етказиш барча соҳа вакиллари зиммасига улкан масъулият юклайди.
23 май куни Урганч давлат университетининг фаоллар залида ўтказилган учрашув айни шу масалаларга бағишланди. Тадбир Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ва Университет маъмурияти ҳамкорлигида ташкил этилди.
Учрашувда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директорининг биринчи ўринбосари М.Тиллабоев, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси профессори А.Матчанов ва Миллий марказ бўлим бошлиғи Ф.Ҳайитбоев иштирок этди. Сўзга чиққанлар томонидан мамлакатимизда қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш борасидаги янгиланишлар тўғрисида батафсил маълумот тақдим этилди.
Жонли мулоқотда, шунингдек, инсон шаъни, қадр-қимматини улуғлаш мақсадида амалга оширилаётган ишлар хусусида сўз борди. Янги қонун ва қонуности ҳужжатлар мазмун-моҳияти ҳақида ёшларга атрофлича тушунча берилди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати
- Қўшилди: 24.05.2024
- Кўришлар: 1526
- Чоп этиш