Ўмондан муносабат: Инсон ҳуқуқлари комиссияси аъзолигига сайланган Ўзбекистон вакили ушбу соҳасида жаҳондаги асосий шахслардан бири

МАСКАТ, 11 июнь. /"Дунё" АА/. Ўмон Инсон ҳуқуқлари комиссияси раиси, профессор Рашид Ҳамад Ҳумеид ал-Балуший "Дунё" АА учун интервьюсида Ўзбекистондан номзод, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ директори, академик Акмал Саидовнинг БМТ Инсон ҳуқуқлари комиссияси аъзолигига сайлангани ҳақидаги фикрларини билдирди:

 

— Академик Акмал Саидовнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари комиссияси аъзолигига сайланганини катта мамнуният билан қабул қилдим.

 

Мен Акмал Саидовни саккиз йилдан буён, Ислом ҳамкорлик ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича мустақил доимий комиссиясида биргаликдаги фаолиятимиз давридан бошлаб яқиндан биламан. Ўзбекистон вакили инсон ҳуқуқлари соҳасида жаҳондаги асосий шахслардан биридир.

 

Мен уни ИҲТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Мустақил доимий комиссия аъзоси ва раҳбари сифатида билардим. Акмал Саидов инсон ҳуқуқлари масалалари бўйича кенг билимга ҳамда халқаро ташкилотлар билан олиб борилаётган муносабатларда катта тажрибага эга.

 

Инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазифаларни бажариш ва халқаро ташкилотларнинг сессияларида иштирок этиш доирасида биз у билан яқиндан ҳамкорлик қиламиз.

 

Ўмон Инсон ҳуқуқлари комиссияси номидан Ўзбекистон номзодининг мазкур қўмитага сайлангани билан самимий муборакбод этамиз ва унинг фаолиятига улкан муваффақиятлар тилаймиз.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech