БУДАПЕШТ, 5 июнь. /"Дунё" АА/. Венгриянинг етакчи "Daily News Hungary" электрон нашрида "Ўзбекистон вакили БМТ Инсон ҳуқуқлари қўмитасига сайланди" сарлавҳали мақолаэълон қилинди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
"Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Нью-Йоркдаги штаб-квартирасида Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактга аъзо давлатларнинг 40-сессияси доирасида Инсон ҳуқуқлари қўмитасининг 2025-2028 йиллар учун 9 нафар аъзосини сайлаш бўйича сайловлар бўлиб ўтди", – деб ёзган манба.
Маълум қилинганидек, яширин овоз бериш натижаларига кўра, Ўзбекистондан номзод, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ директори, академик Акмал Саидов Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактга аъзо мамлакатлардан энг кўп овоз олди.
Таъкидлаш керакки, жорий сайлов кампанияси кескин ва мисли кўрилмаган рақобат муҳитида, олдиндан айтиб бўлмайдиган натижалар билан ўтди. Халқаро муносабатлар ва инсон ҳуқуқлари соҳасида чуқур назарий билим ва амалий тажрибага эга бўлган ҳар бир номзоднинг сайланиш имконияти юқори эди.
"Сайловдаги ишончли ғалаба Ўзбекистон Президенти раҳнамолигида фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган демократик ислоҳотлар самараси кенг эътироф этилганидан далолатдир", – деб таъкидлаган "Daily News Hungary".
- Қўшилди: 12.06.2024
- Кўришлар: 1461
- Чоп этиш