Янги Ўзбекистонда иқлим ўзгариши муаммолари билан курашиш барқарор ривожланишни таъминлашнинг энг муҳим омилига айланди! (+видео)

Инсон ҳуқуқлари бўйича IV Самарқанд форумида нималар муҳокама қилинмоқда?

Айни пайт мамлакатимизда Инсон ҳуқуқлари бўйича IV Самарқанд форуми бўлиб ўтмоқда. Ушбу анъанавий халқаро анжуман «Экологик муаммолар: ўзгарувчан дунёда инсон ҳуқуқлари келажаги, барқарор ечимлар топиш» мавзусига бағишланади.

Бугунги кунда сайёравий кўламдаги учта таҳдид – иқлим ўзгаришлари, атроф-муҳитнинг ифлосланиши ва табиатнинг бузилиши бутун халқаро ҳамжамиятни ташвишга солмоқда. Буларнинг барчаси инсонларни улар эга бўлган асосий ҳуқуқлар билан таъминлаш йўлида ғов бўлаётган беаёв таҳдидлар ҳисобланади.

Шу маънода бу галги Самарқанд форумининг асосий мақсади – иқлим ўзгаришининг инсон ҳуқуқларига таъсири билан боғлиқ масалаларни кенг кўламда ва ахборотлар таҳлили негизида атрофлича муҳокама қилишдир. Халқаро анжуман иштирокчилари ушбу соҳада зарур билимлар олиш билан бир қаторда, халқаро ҳамжамият доирасида ўзаро тажриба алмашиш ва энг мақбул амалиётлар билан танишиш имконига эга бўлишмоқда.

Форумда 200 нафардан зиёд миллий ва хорижий экспертлар “Экологик муаммоларни ҳал қилиш ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишда халқаро ташкилотларнинг етакчилиги ва инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар роли”, “Иқлим ўзгаришининг глобал тенденциялари ва аҳолининг заиф гуруҳлар контекстида ижтимоий, иқтисодий ҳуқуқларга таъсири”, “Иқлим ўзгариши шароитида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича глобал стратегиялар ва ҳамкорлик экологик ҳуқуқларни ҳимоя қилиш ва иқлим ташаббусларини амалга оширишда бизнес ва фуқаролик жамиятининг роли” мавзуларида сессияларда иштирок этяпти.

ЎзАни кузатиб боринг, батафсил маълумотлар бериб борамиз.

Беҳруз Худойбердиев,

Нишонбой Абдувоитов, Улуғбек Тўхтаев (видео), ЎзА

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech