"BERNAMA" АА: Инсон ҳуқуқлари бўйича IV Самарқанд форуми иқлим ўзгариши муаммоларига бағишланади

КУАЛА-ЛУМПУР, 13 июнь. /"Дунё" АА/. Малайзиянинг "BERNAMA" миллий ахборот агентлиги бугун бошланган Инсон ҳуқуқлари бўйича IV Самарқанд форумига бағишланган мақолани эълон қилди, деб хабар бермоқда "Дунё"АА мухбири.

 

Таъкидланганидек, форумнинг миллий ташкилотчилари – Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Миллий маркази ва Ўзбекистон Адлия вазирлиги ҳамда "Тараққиёт стратегияси" марказидир.

 

"Бу галги Самарқанд форумининг асосий мақсади – иқлим ўзгаришларининг инсон ҳуқуқларига таъсири билан боғлиқ масалаларни кенг кўламда ва ахборотлар таҳлили негизида атрофлича муҳокама қилишдир. Халқаро анжуман иштирокчилари ушбу соҳада зарур билимлар олиш билан бир қаторда, халқаро ҳамжамият доирасида ўзаро тажриба алмашиш ва энг мақбул амалиётлар билан танишиш имконига эга бўлади", – деб ёзган агентлик.

 

Маълум қилинганидек, форумда 200 нафар мутахассис қатнашиши режалаштирилган. Хусусан, миллий ва хорижий экспертлар, иқлим бўйича мутахассислар, давлат ташкилотларининг иқлим ўзгариши муаммолари билан шуғулланадиган масъуллари, фуқаролик жамияти институтлари, ОАВ вакиллари, илмий тадқиқот марказлари, компаниялар, ишбилармон доиралар ва халқаро ташкилотларнинг вакиллари таклиф этилган.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech