Академик Акмал Саидов рақамли қонунчилик бўйича Санкт-Петербург халқаро анжуманида сўзга чиқди

27 июнь куни Санкт-Петербург шаҳрида XII Петербург халқаро юридик форуми доирасида ўтказилган халқаро анжуман “Рақамли кодекс: истиқбол ва эҳтимолий хатарлар” мавзусига бағишланди. Тадбир Россия Федерацияси Ҳукумати ҳузуридаги Қонунчилик ва қиёсий ҳуқуқшунослик институти томонидан ташкил этилди.

Форумга Россия Фанлар академияси президентининг  ўринбосари, Россия Ҳукумати ҳузуридаги Қонунчилик ва қиёсий ҳуқуқшунослик институти директори академик Талия Хабриева модераторлик қилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ директори Акмал Саидов анжуманда сўзга чиқди. Форум иштирокчилари эътиборига Ўзбекистоннинг ахборотга оид ва рақамли қонунчиликни кодекслаштириш, жумладан Ахборот кодекси лойиҳасини ишлаб чиқиш борасидаги тажрибаси тақдим этилди.

Академик А.Саидов рақамли кодекс истиқболи ҳақида фикр юритар экан, шунингдек, ҳуқуқ фани назарияларига, жумладан, кодекслаштириш соҳасидаги назарий қоидаларга мурожаат қилиш муҳимлигини таъкидлади. Ўзбек ҳуқуқшунос олимининг фикрича, ахборот технологиялари ва ахборотга оид қонунчиликни тизимлаштиришда бу борада қўлланиладиган тушунчалар туркумини уйғунлаштиришга бўлган талаб зарурий ва долзарб ҳисобланади. 

 

 

Инсон ҳуқуқлари бўйича

Ўзбекистон Республикаси

Миллий марказининг

матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech