2024 йилда “Инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун” кўкрак нишони билан тақдирлаш учун номзодларни тавсия этиш бошланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 июндаги “Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, 2024 йилда “Инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун” кўкрак нишони билан тақдирлаш мақсадида номзодларни тавсия этиш жараёни бошланди.

“Инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун” кўкрак нишони тўғрисидаги Низомда фуқаролик жамияти институтлари, давлат органлари ва ташкилотлари ушбу кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича номзодларни тақдим этиши мумкинлиги белгиланган.

Шу муносабат билан 2024 йилда “Инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун” кўкрак нишони билан тақдирлашга тавсия этилган номзодларнинг ҳужжатларини 2024 йил 1 октябрга қадар Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказига тақдим этиш мумкин.

 

Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро шартномаларни имплементация қилиш бўлими

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech