Миллий марказ фахрийлари «Нуроний» жамғармаси мукофотига сазовор бўлди

Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси Васийлик Кенгаши қарори билан мамлакатимизнинг бир гуруҳ фаол меҳнат фахрийлари «Меҳнат фахрийси» кўкрак нишони билан тақдирланди. Мукофотланган фахрийлар рўйхати «Нуроний» газетасининг 2024 йил 28 июндаги махсус сонида эълон қилинди.

«Меҳнат фахрийси» кўкрак нишони билан тақдирланганлар сафида Миллий марказ фахрийлари Виталий Кан, Гулбаҳор Абдуллаева ва Рустам Ҳусанов ҳам бор.

Фурсатдан фойдаланиб, ҳурматли нуронийларимизни Миллий марказ жамоаси номидан табриклаймиз!

 

Инсон ҳуқуқлари бўйича

Ўзбекистон Республикаси

Миллий марказининг

матбуот хизмати

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech