Сенатор инсон ҳуқуқлари бўйича ташкил қилинган семинарда иштирок этди

Ўтган ҳафтада Тошкент вилоятида вазирлик ва давлат идоралари масъул ходимлари учун “Инсон ҳуқуқлари бўйича барча механизмлар тавсияларини бажариш юзасидан ҳисобот бериш ва келгуси чоралар бўйича миллий механизмни мустаҳкамлаш, шу жумладан, тавсияларни кузатиш бўйича миллий маълумотлар базасидан фойдаланиш тўғрисида” семинар бўлиб ўтди.

Унда Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатаси вакиллари, йигирмага яқин давлат ташкилотлари, Олий суд, Бош прокуратура, Бола ҳуқуқлари бўйича вакил институти ва Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказининг масъул ходимлари иштирок этди.

Муҳокама доирасида Олий Мажлис Сенати Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитасида доимий тарзда ишловчи сенатор Гулнора Маруфова ўз маърузасида БМТ шартномавий қўмиталари якуний хулосаларини ҳамда миллий ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиш, қабул қилиш ва мониторинг қилишда парламентнинг тутган ўрни борасида батафсил маълумот бериб ўтди.

Семинар якунида Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги тавсияларни кузатиш бўйича миллий маълумотлар базасини тўлиқ ишга тушириш, универсал даврий ҳисобот доирасида Ўзбекистоннинг Тўртинчи миллий маърузаси кўриб чиқилиши якунлари юзасидан ҳар 6 ойда умумлаштирилган ҳисобот тақдим қилиш таклифи ҳам кўриб чиқилди.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ МАЖЛИСИ СЕНАТИ

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech