Кеча, 29 июль куни Болалар омбудсмани Инсон ҳуқуқларини ўрганиш бўйича Хитой жамияти доимий қўмитаси аъзолари билан учрашди.
Айтиш керакки, Хитой Халқ Республикасида сўнгги йилларда бола ҳуқуқларини таъминлашга эътибор тобора ортиб бормоқда.
Хусусан, жорий йилнинг январь ойида бу мамлакатда болалар ва ўсмирларни интернет маконида ҳимоя қилишга оид янги қонун ҳужжатлари қабул қилинган.
Учрашув давомида Ўзбекистонда сўнгги йилларда бола ҳуқуқлари ҳимояси соҳасида амалга оширилган институционал ва ҳуқуқий ислоҳотлар муҳокама қилинди.
Хитой делегацияси аъзолари Олий Мажлиснинг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили фаолиятига алоҳида қизиқиш билдириб, унинг таянч йўналишлари ва ваколатлари борасида қизғин мулоқот бўлиб ўтди.
Шунингдек, давлатларимиз ўртасида инсон ҳуқуқлари соҳасидаги конструктив ҳамкорликни изчил давом эттиришга келишилди.
Болалар омбудсмани расмий Телеграм-канали
- Қўшилди: 30.07.2024
- Кўришлар: 1053
- Чоп этиш