Ўзбекистон вакили биринчи бор 2025-2028 йиллар учун БМТ Инсон ҳуқуқлари қўмитасига аъзо бўлди

АОКАда ўтказилган брифингда Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ ахборот хизмати раҳбари Ғулом Мирзаев 2024 йил биринчи ярмида амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берилди.

 

Ўзбекистон илк маротаба 2025-2027 йиллар учун БМТ Иқтисодий ва ижтимоий кенгашига ҳамда Халқаро меҳнат ташкилотининг Маъмурий кенгашига аъзо этиб сайланди.

 

Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий стратегия доирасида ўтган даврда 5 та қонун, Президентнинг 6 та фармон ва қарорлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 6 та қарори қабул қилинди.

 

Олий Мажлис палаталари томонидан тасдиқланган инсон ҳуқуқлари бўйича 4 та Миллий ҳаракатлар режасининг ижроси мониторинг қилиб борилди.

 

Женева шаҳрида 22 март куни БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 55-сессияси доирасида Универсал даврий ҳисобот бўйича Ўзбекистоннинг тўртинчи миллий ҳисоботи тасдиқланди. Мамлакатимиз Универсал даврий ҳисобот тавсияларини мунтазам бажариб келмоқда.

 

Мониторинг тадбирлари Жиззах, Самарқанд ва Сирдарё вилоятларида жойлашган жазони ижро этиш муассасалари, тергов ҳибсхоналари, вақтинча сақлаш ҳибсхоналари ва маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларни сақлаш муассасалари – жами 21 та муассасада ҳам ўтказилди.

 

Миллий марказга келиб тушган 712 та мурожаат кўриб чиқилди, 350 нафардан ортиқ фуқаро қабул қилинди. Телефон орқали мурожаат қилган 1 минг 650 нафардан ортиқ фуқарога ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

 

Ўтган даврда жами 40 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат экспертизага тортилди.

Расмий хабарлар

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech