Инсон ҳуқуқларини ўрганиш бўйича Хитой жамияти доимий қўмитаси раисининг ўринбосари Ц.Цзяньго бошчилигидаги делегация Бош прокуратурага ташриф буюрди

Бугун, Инсон ҳуқуқларини ўрганиш бўйича Хитой жамияти доимий қўмитаси раисининг ўринбосари Ц.Цзяньго бошчилигидаги делегация Бош прокуратурага ташриф буюрди.

 

Учрашувда Бош прокурор ўринбосари С.Артикова томонидан делегация вакилларига мамлакатимизда инсон ҳуқуқларига риоя этилиши ва уни ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.

 

Жумладан, Президентимиз Ш.Мирзиёев бошчилигида олиб борилаётган ислоҳотларда “Инсон қадри учун” тамойили бош мезон бўлиб хизмат қилаётганлиги таъкидланди.

 

Шу каби, сўнгги йилларда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш кафолатлари, аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизими янги даражага чиққанлиги, мамлакатда ёшларни қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган сиёсат ҳамда халқаро ҳамкорликнинг ривожланишига алоҳида эътибор қаратиб келинаётганлиги таъкидланди.

 

Бундан ташқари, томонлар мамлакатда коррупция ва терроризмга қарши курашиш соҳасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида таништирилди.

 

Делегация вакиллари томонидан мамлакатда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар ижобий баҳоланди.

 

Учрашув дўстона ва конструктив мулоқот тарзида ўтди.

 

O‘zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech