БМТнинг уй-жой ҳуқуқи бўйича махсус маърузачиси билан учрашув

Тошкент шаҳар ҳокимлигида БМТнинг уй-жой ҳуқуқи бўйича махсус маърузачиси Балакришнан Ражагопал билан учрашув бўлиб ўтди.

Унда Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий маркази директори Акмал Саидов, қурилиш вазирининг биринчи ўринбосари Давронжон Одилов,  Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Ҳайдаров ҳамда ҳоким ўринбосари Дурдона Раҳимова иштирок этди.  

Мулоқот давомида БМТ ҳамда унинг институтлари билан кўп қиррали шериклик янада кенгайиб, минтақавий ҳамкорлик мустаҳкамланиб бораётгани таъкидлаб ўтилди. Шунингдек, мамлакатимизда, жумладан Тошкент шаҳрида БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш бўйича чора-тадбирларни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.  

Шундан сўнг, пойтахтда одамларни уй-жой билан таъминлаш ва аҳолининг барча қатламлари яшаши учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида батафсил тўхталиб ўтилди.    

Балакришнан Ражагопал кадастр билан боғлиқ айрим масалалар, ижара платформалари, реновация лойиҳаси, хусусий мулк эгаларининг ҳуқуқлари, Тошкент шаҳридаги Халқ қабулхоналари фаолияти, сайёр қабуллар борасида саволлари билан юзланди. Соҳа масъуллари барча саволларга батафсил жавоб берди.  

Гулноза Бобоева,

ЎзА

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech