Таянч докторантура (PhD) ва докторантура (DSc)га ўқишга талабгорлар 2024 йил 15 сентябрдан 15 октябрга қадар http://daraja.ilmiy.uz веб-сайти орқали рўйхатдан ўтгач, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказига қуйидаги ҳужжатларни ўрнатилган тартибда тақдим этишлари талаб этилади:
Талабгорлар таянч докторантурага (Phd):
– ариза;
– қисқача биографик маълумотнома;
– меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси (ишлаётган талабгорлар учун);
– олий таълим муассасаси магистратураси дипломи нусхаси;
– нашр этилган илмий ишлар рўйхати, шунингдек уларнинг нусхалари; (талабгорнинг диссертация тадқиқоти асосини ташкил қилиши мумкин бўлган илмий натижалар, шу жумладан илмий журналларда чоп этилган камида битта мақола ҳамда тегишли йўналишлар бўйича иккитадан кам бўлмаган илмий ишлар тўпламларига киритилган маъруза тезисларига эга бўлиши зарур)
– паспорт нусхаси;
– Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендияси соҳиблари тегишли ҳужжат нусхаси; (мавжуд бўлса)
– В2 даражадаги миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификат. (Ўрта махсус, профессионал, олий ва олий таълимдан кейинги таълимга киришда тан олинадиган хорижий тилларни билиш даражасини белгиловчи миллий ва халқаро сертификатлар https://lex.uz/docs/6943986)
Талабгорлар докторантурага (DSc):
– ариза;
– қисқача биографик маълумот;
– меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси (ишлаётган талабгорлар учун);
– олий маълумот, фан номзоди ёхуд фалсафа доктори (PhD) ёки хорижий давлатларда унга тенглаштирилган илмий даражага эга бўлганлиги тўғрисидаги диплом нусхаси;
– тадқиқот мавзуси бўйича илмий маъруза ва фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун тайёрланган докторлик диссертацияси режасининг батафсил лойиҳаси;
– нашр этилган илмий ишлар рўйхати, шунингдек уларнинг нусхалари (камида 3 та мақола ва 2 та тезис);
– иш жойидан тавсифнома;
– паспорт нусхаси;
– илмий ютуқлари (Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендияси ҳужжат нусхаси);
– В2 даражадаги миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификат. (Ўрта махсус, профессионал, олий ва олий таълимдан кейинги таълимга киришда тан олинадиган хорижий тилларни билиш даражасини белгиловчи миллий ва халқаро сертификатлар https://lex.uz/docs/6943986)
Манзил: Тошкент шаҳри, 100029, Ислом Каримов кўчаси, 15 – уй
Мурожат учун телефон: 71-239-48-06
- Қўшилди: 30.08.2024
- Кўришлар: 1020
- Чоп этиш