Пойтахтимизнинг Чилонзор туманидаги 163-умумтаълим мактабида бошланғич синф ўқувчилари учун «Ўзбекистон – Ватаним маним!» мавзусида ўтказилган дарс машғулотларини Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази муассислигидаги «Демократлаштириш ва инсон ҳуқуқлари» журнали таҳририяти ходимлари олиб борди. Очиқ дарс давомида таҳририят ходимлари ўқувчиларга давлат рамзлари, Конституция тўғрисида тушунчалар берилди. Шунингдек,
ўқувчиларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида, ўзаро савол-жавоб ўтказилди.
– Менга очиқ дарс жуда ёқди. Давлат рамзлари, Бош Қомусимизга оид билимларга эга бўлдим. Қолаверса, уларга қандай муносабатда бўлиш кераклигини ҳам билиб олдим, – дейди 3-«А» синф ўқувчиси Умид Исроилов.
Тадбир якунида мактаб кутубхонасига 70 дан ортиқ ҳуқуқий китоб ва журналлар ҳамда ўқувчиларга эсдалик совғалари топширилди.
Зиёдулла ҲАМИДУЛЛАЕВ
“Тонг юлдузи” газетаси мухбири
- Қўшилди: 18.11.2024
- Кўришлар: 686
- Чоп этиш