19 ноябрь куни Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, Олий суд, Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳамда “Мадад” нодавлат нотижорат ташкилоти ходимларидан иборат Республика ишчи гуруҳининг Фарғона вилоятидаги мониторинг фаолияти давом эттирилди.
Мамлакатимизда инсоннинг муносиб уй-жойга эга бўлиш ҳуқуқи унинг бошқа иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш орқали тўлиқ таъминланган ҳисобланади. Шу нуқтаи назардан, ишчи гуруҳ вилоятнинг Риштон ва Фарғона туманларида янги қурилган массивларга кўчиб ўтган фуқароларнинг таълим олиш, дам олиш ва тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқлари билан таъминланиш ҳолатини ўрганиш мақсадида мактаб ва оилавий поликлиникаларни кўздан кечирди.
Ишчи гуруҳ аъзолари томонидан аҳолининг хусусий мулк ва турар-жой дахлсизлиги ҳамда муносиб уй-жойга эга бўлиш ҳуқуқи бўйича хабардорлигини ошириш юзасидан жойнинг ўзида тушунтиришлар берилди.
Мониторинг тадбирлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 27 майда қабул қилинган “Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганлигининг 75 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги фармони ҳамда “2022-2026 йилларда Ўзбекистон Республикасида Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт қоидаларини амалга ошириш бўйича миллий ҳаракатлар режаси”да белгиланган тегишли вазифалар ижроси доирасида амалга оширилмоқда.
Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати
- Қўшилди: 19.11.2024
- Кўришлар: 683
- Чоп этиш