19 ноябрь куни “Инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасида таълим ва инновациялар” мавзуидаги Миллий танлов ҳакамлар ҳайъатининг йиғилиши бўлди.
Ушбу танлов Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Жаҳон таълим дастурининг тўртинчи босқичи, БМТнинг Инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим ва тарбия тўғрисидаги декларацияси доирасида, шунингдек, Хотин-қизларни камситишнинг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисидаги конвенциянинг 45 йиллиги, Қийноқларга қарши конвенциянинг 40 йиллиги ҳамда Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенциянинг 35 йиллиги доирасида ташкил этилмоқда. У инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини илгари суриш ҳамда инсон ҳуқуқлари соҳсидаги таълимнинг аҳамиятини оширишга бағишланган.
Йиғилишда Миллий танловга келиб тушган материаллар кўриб чиқилди. Ҳакамлар ҳайъатининг якдил қарори билан тегишли номинациялар бўйича ғолиблар аниқланди.
Ҳакамлар ҳайъати фикрича, бу йилги танловга юборилган ишлар инсон ҳуқуқларига оид турли мавзуларни қамраб олган. Танлов иштирокчилари томонидан тақдим этилган лойиҳаларнинг сифати ва инновацион ёндашувлари алоҳида эътирофга лойиқ.
Ғолибларни тақдирлаш маросимини декабрь ойида – Халқаро инсон ҳуқуқлари куни арафасида ўтказиш белгиланди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати
- Қўшилди: 21.11.2024
- Кўришлар: 713
- Чоп этиш