Муроджон ТУРҒУНОВ – Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Давлат ва ҳуқуқ институти директори:
– “Инсон ҳуқуқлари уйи” очилиши маросимининг ўтказилиши 8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун ва 10 декабрь – Инсон ҳуқуқлари халқаро куни тимсолидаги иккита муҳим санага бағишланганини алоҳида таъкидламоқчиман.
Бу сермазмун тадбирда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва ҳуқуқий нормаларни тарғиб қилиш билан боғлиқ фаолият юритадиган халқаро ва минтақавий ташкилотлар, Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган дипломатик ваколатхоналар, оммавий ахборот воситалари вакиллари, давлат органлари мутахассислари, етакчи экспертлар, илм-фан ва жамоат арбоблари иштирок этганлиги тантанали йиғилишга алоҳида ғайрат ва шукуҳ бахш этди.
Инсон ҳуқуқлари – барқарорлик, тинчлик ва адолат рамзидир. Унинг асосий ва пойдевор унсурлари мамлакатимизнинг янги таҳрирдаги Конституциясида мустаҳкамланган.
Шу маънода, мамлакатимизда ягона бўлган “Инсон ҳуқуқлари уйи”нинг очилиши барча фуқаролар, тадқиқотчилар, мутахассислар учун янги билимлар эшигини очиб беради. Ушбу маърифат маскани китобхонлар энг янги ва креатив адабиётлар билан танишиб, инсон ҳуқуқларига оид илғор қарашлардан баҳраманд бўлишларига замин яратишига аминмиз.
Янада муҳими, “Инсон ҳуқуқлари уйи” жамиятимизда инсон ҳуқуқларини самарали ҳимоя қилишда ўзининг муносиб ҳиссасини қўшишига тўлиқ ишонамиз.
Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати
- Қўшилди: 04.12.2024
- Кўришлар: 522
- Чоп этиш