5 декабрь куни Тошкент шаҳрининг Сайилгоҳ кўчаси ҳар қачонгидан ҳам гавжум бўлди. Бу ерда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 32 йиллиги муносабати билан “Конституция кўчаси”га асос солинди.
Ушбу тадбир Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2024 йил 17 октябрдаги фармойиши билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси кунига бағишланган байрам тадбирларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш дастури” доирасида ташкил этилди. Унда мамлакатимиздаги етакчи давлат ташкилотлари қатори Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ҳам фаол иштирок этди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати
- Қўшилди: 05.12.2024
- Кўришлар: 432
- Чоп этиш