Пойтахтимиз марказидаги “Конституция кўчаси”да Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказининг Конституцияга оид китоб ва журналлари кўргазмага қўйилди.
Миллий марказнинг Сайилгоҳ кўчасидаги “Конституция бурчаги”дан 50 дан ортиқ номдаги ҳуқуқий адабиёт ҳамда “Демократлаштириш ва инсон ҳуқуқлари” журналининг 30 дан ортиқ нусхаси ўрин олди.
Китоб ва журнал пештахталари атрофи Конституция ҳамда инсон ҳуқуқларига бағишланган кўргазмали баннерлар билан безатилди. “Конституция кўчаси”га келган юртдошларимизда ушбу кўргазма катта қизиқиш уйғотди.
Миллий марказнинг “Конституция бурчаги” Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2024 йил 17 октябрдаги фармойиши билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси кунига бағишланган байрам тадбирларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш дастури” доирасида ташкил этилди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати
- Қўшилди: 05.12.2024
- Кўришлар: 497
- Чоп этиш