“Конституция кўчаси”да ўтказилган байрам дастури доирасида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ҳуқуқий викторина ташкил этди. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси кунига бағишланган ушбу қизиқарли баҳсда юртдошларимизнинг янги таҳрирдаги Конституциямизга оид билимлари синовдан ўтказилди.
Иштирокчилар 1-шартда янги таҳрирдаги Конституциямизга оид назарий саволга жавоб берган бўлса, 2-шартда Бош қомусимиз моддаларини шарҳладилар.
Викторина ғолиблари Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказда нашр этилган ҳуқуқий адабиётлар ҳамда “Демократлаштириш ва инсон ҳуқуқлари” журналлари тўплами, шунингдек, эсдалик совғалар билан тақдирланди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати
- Қўшилди: 10.12.2024
- Кўришлар: 215
- Чоп этиш