18 декабрь куни Минск шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлари ташқи ишлар вазирликлари ҳуқуқий хизматлари раҳбарлари Маслаҳат қўмитасининг 37-йиғилиши бўлиб ўтди. Тадбир офлайн ва онлайн тарзда ташкил этилди.
МДҲ Маслаҳат қўмитасининг йиғилишида Ўзбекистон томонидан Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори А.Саидов, шунингдек, Ташқи ишлар вазирлиги Шартномавий-ҳуқуқий бошқармаси бошлиғи А.Султонов, Шартномавий-ҳуқуқий бошқарма иккинчи котиби Э.Абдумажитов ва Шартномавий-ҳуқуқий бошқарма иккинчи котиби Ш.Обилова иштирок этди.
Йиғилишда Арманистон Республикаси, Беларусь Республикаси, Россия Федерацияси, Қозоғистон Республикаси ва Қирғиз Республикаси вакиллари ҳам ҳозир бўлди.
Иштирокчилар кун тартибига киритилган кенг кўламли масалаларни муҳокама қилдилар. Жумладан:
· ишчи гуруҳ мажлиси якунлари бўйича тайёрланган халқаро мажбуриятларни бажариш ва халқаро-ҳуқуқий соҳадаги ҳамкорликнинг айрим жиҳатлари бўйича услубий тавсиялар лойиҳаси;
· МДҲга аъзо давлатларининг илмий ҳамжамиятлари ўртасида халқаро ҳуқуқ соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари;
· БМТ Бош Ассамблеяси Олтинчи қўмитаси кун тартибининг асосий масалалари ва БМТ Халқаро ҳуқуқ комиссияси кўриб чиқаётган мавзулар юзасидан фикр алмашилди.
Шунингдек, халқаро ҳуқуқ соасининг долзарб тенденциялари таҳлил қилинди.
Ўзбекистон томони кўриб чиқилган ҳар бир масала муҳокамаси жараёнида амалий ва асосли таклифлар ҳамда шарҳлар билан иштирок этди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати
- Қўшилди: 18.12.2024
- Кўришлар: 288
- Чоп этиш