15 январь куни Туркий давлатлар ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлари ва омбудсманлари ассоциацияси (TURKOMB) томонидан онлайн учрашув ўтказилди. Унда Озарбайжон Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили С.Алиева, Қозоғистон Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили А.Ластаев, Туркия Бош омбудсмани М.Акаржа, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Ф.Эшматова, Туркия Инсон ҳуқуқлари ва тенглик институти раиси М.Килич ҳамда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директорининг биринчи ўринбосари М.Тиллабаев иштирок этди.
Ушбу йиғилиш Озарбайжон томонининг ташаббуси билан ташкил этилди. Тадбир Ассоциациянинг жорий йилда амалга оширадиган ишлари ва фаолият дастури муҳокамасига бағишланди.
Озарбайжон Республикасининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили С.Алиева Озарбайжонда жорий йил 18 июнь – Инсон ҳуқуқлари куни экани ва шу миллий сана муносабати билан халқаро симпозиум ўтказилишини билдирди. Ассоциация иштирокчиларини ушбу анжуманда қатнашишга таклиф қилди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директорининг биринчи ўринбосари М.Тиллабаев Ассоциация доирасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашнинг муҳимлигини таъкидлади. Шунингдек, Ўзбекистонда 2025 йил – “Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва яшил иқтисодиёт йили” доирасида рўёбга чиқариладиган ташаббуслар ҳақида маълумот берди.
Ассоциация аъзоларининг илмий мақолаларини “Демократлаштириш ва инсон ҳуқуқлари” журналида чоп этиб бориш ҳам таклиф қилинди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати
- Қўшилди: 16.01.2025
- Кўришлар: 495
- Чоп этиш