“Сўнгги йилларда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини тўлиқ таъминлаш, уларнинг қадр-қимматини улуғлаш Янги Ўзбекистоннинг давлат сиёсатида етакчи ўринга қўйилмоқда. Бугунги кунда ҳурматли аёлларимиз турли соҳа ва тармоқларда Ватанимизнинг жадал тараққиёти учун муносиб ҳисса қўшаётганларини миннатдорлик билан эътироф этамиз”.
7 март куни Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказининг Инсон ҳуқуқлари уйида бўлиб ўтган байрам тадбирида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқида янграган ушбу фикрлар алоҳида таъкидланди. Давлатимиз раҳбарининг янги таҳрирдаги Конституция талаблари негизида мамлакат хотин-қизларини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасидаги ишларни тубдан янгича ташкил этишга қаратилган ташаббуслари тадбир иштирокчилари томонидан кенг қўллаб-қувватланди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директорининг биринчи ўринбосари Мирзатилла Тиллабоев Миллий марказ жамоаси таркибида меҳнат фаолиятини олиб бораётган хотин-қизларга фидокорона ва самарадор хизматлари учун миннатдорчилик билдирди. Барчамиз учун севимли бўлган бувижону онажонларимизни, меҳрибон опа-сингилларимизни, дилбар аёлларимиз ва мунис қизларимизни байрам билан қутлади.
Миллий марказнинг барча хотин-қизларига байрам совғалари топширилди.
Байрам тантанаси театр ва санъат вакиллари иштирокида ташкил этилган “Олам гўзаллиги Сиз билан аёл!” мавзусидаги маданий тадбирга уланиб кетди.
Айниқса, “Шуҳрат” медали соҳиблари – “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси хонандаси Афзалбек Ҳусанов ва Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри актёри Расулхон Қодирхоновнинг чиқишлари тадбир иштирокчиларига манзур бўлди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати
- Қўшилди: 07.03.2025
- Кўришлар: 210
- Чоп этиш