19 март куни Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссиясининг тўртинчи мажлисига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш масалалари юзасидан ишчи кенгаш бўлиб ўтди.
Шуни таъкидлаш жоизки, МДҲ Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссиясининг тўртинчи мажлиси 2025 йил 16 апрель куни Москвада ўтказилади. Кенгаш ишида Комиссия аъзоларининг мазкур мажлисда иштирок этиши билан боғлиқ ташкилий масалалар муҳокама қилинди, мажлис кун тартиби лойиҳалари кўриб чиқилди.
Видеоконференция шаклида ўтказилган тадбирда Россия Федерацияси, Беларусь Республикаси ва Ўзбекистон Республикасидан Комиссия аъзолари, Арманистон Республикаси, Қозоғистон Республикаси, Қирғиз Республикаси, Тожикистон Республикаси, Ўзбекистон Республикасидан Комиссия аъзолари девонининг ваколатли вакиллари, Комиссия Котибияти (Россия Федерациясидаги Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил девони) ва МДҲ Ижроия қўмитаси ходимлари қатнашди.
Ишчи кенгашда Ўзбекистон Республикасининг МДҲ Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссиясидаги вакили ўринбосари, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директорининг биринчи ўринбосари М. Тиллабоев иштирок этди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати
- Қўшилди: 21.03.2025
- Кўришлар: 546
- Чоп этиш