Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари ва халқаро муносабатлар

26 март куни Инсон ҳуқуқлари уйида Тошкент шаҳар юридик техникуми ўқувчилари учун шу мавзуда маҳорат дарси ўтказилди. У Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази томонидан ташкил этилди.

Мазкур тадбирда Юридик техникумнинг профессор-ўқитувчилари, ўқувчи ёшлар ва Миллий марказ ходимлари иштирок этди.

Маҳорат дарсида Миллий марказ экспертлари – Инсон ҳуқуқлари соҳасида таҳлил ва тадқиқотлар бўлими бош мутахассиси Ҳусниддин Холмаматов, Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълим ва маърифат бўлими етакчи мутахассиси Холмуҳаммад Абдурасулов ҳамда Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш бўлими етакчи мутахассиси Абдухолиқ Аҳмедовнинг маърузалари тингланди.

Жонли мулоқот давомида ёшларга Миллий марказнинг вазифалари, шунингдек, БМТнинг Ўзбекистондаги Тараққиёт Дастури, ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги Лойиҳалари мувофиқлаштирувчиси, Европа Иттифоқи делегацияси, ЮНЕСКО, ЮНИСЕФ ва бошқа халқаро ҳамкорлар билан биргаликдаги фаолият соҳаларига оид кўплаб қизиқарли маълумотлар етказилди.

Ўз навбатида, Миллий марказнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича ахборот-ресурс мультимедиа бўлими бошлиғи Ҳамидулла Мўминов Инсон ҳуқуқлари уйининг мақсад ва вазифалари ҳамда унинг фаолияти учун яратилган имкониятлар тўғрисида тингловчиларга батафсил сўзлаб берди.

Натижада бўлажак ҳуқуқшунослар инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини муҳофаза қилишнинг таъсирли воситалари, халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик алоқалари, ёшларнинг инсон ҳуқуқлари бўйича маданиятини оширишга доир муҳим кўникмаларга эга бўлди.

 

Инсон ҳуқуқлари бўйича

Ўзбекистон Республикаси

Миллий марказининг

матбуот хизмати

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech