Sayt xaritasi 00:00:00
Yangiliklar

Бешинчи Самарқанд форуми минбаридан

Форумнинг халқаро қисмида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Бош котиби Сергей Лебедевнинг нутқи муҳим ўрин эгаллади. У Форумнинг Инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро пактларнинг 60 йиллиги ва Ривожланиш ҳуқуқи тўғрисидаги декларациянинг 40 йиллиги, шунингдек, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази фаолиятининг 30 йиллиги нишонланаётган даврда ўтказилиши рамзий маънога эга эканини таъкидлади.

Сергей Лебедев Форумнинг минтақавий ҳамкорликдаги аҳамиятига тўхталар экан, Самарқанд форуми МДҲ давлатларининг кўп томонлама шериклиги амалий давоми ҳамда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ривожланиш ҳуқуқини рўёбга чиқариш ва замонавий чақириқларга жавоб бериш соҳасидаги саъй-ҳаракатларни бирлаштириш майдони эканини қайд этди.

МДҲ Бош котиби фикрича, «Самарқанд форуми ана шу кўп томонлама шерикликнинг амалий давомидир. Халқаро ва минтақавий тажрибани ўзида мужассам этган ҳолда, у ҳар бир фуқаронинг манфаатлари сўзсиз устувор бўлган шароитда шахс ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, тараққиёт ҳуқуқини рўёбга чиқариш ва замонавий чақириқларга самарали жавоб қайтариш бўйича саъй-ҳаракатларни бирлаштиришда нуфузли платформа бўлиб хизмат қилади».

Сергей Лебедев Ҳамдўстлик давлатлари инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлари вакиллари иштирок этаётган МДҲ Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссиясининг ролини ҳамда минтақавий ҳамкорликнинг ҳуқуқий асоси сифатида 1995 йил 26 майдаги Инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликлари тўғрисидаги МДҲ Конвенциясининг аҳамиятини алоҳида таъкидлади.

 

Инсон ҳуқуқлари бўйича

Ўзбекистон Республикаси

Миллий марказининг

матбуот хизмати

Nashr sanasi 09.10.2026 Ko'rishlar 55
Ulashish