Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 30 йиллиги муносабати билан Инсон ҳуқуқлари соҳасида Жаҳон таълим дастурининг тўртинчи босқичи, шунингдек, БМТнинг Инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим ва тарбия тўғрисидаги декларацияси доирасида “Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълим ва тадқиқотлар” мавзусида республика танловини эълон қилди.
Танловнинг мақсади инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълим ва тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш, мамлакатимиз аҳолиси ўртасида инсон ҳуқуқлари маданиятини кенг тарғиб этишдан иборат.
Танлов қуйидаги номинациялар бўйича ўтказилади:
- инсон ҳуқуқлари бўйича энг яхши ўқув курси;
- инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига бағишланган энг яхши расм;
- инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига бағишланган энг яхши видеоролик;
- инсон ҳуқуқлари бўйича энг яхши мақола: энг яхши илмий мақола ва энг яхши оммабоп мақола;
- инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига бағишланган энг яхши босма ва электрон ўқув адабиётлари.
Танлов натижалари 10 декабрь – Халқаро инсон ҳуқуқлари кунида эълон қилинади.
Ғолиблар қимматбаҳо совғалар билан мукофотланади.
Манба: "Демократлаштириш ва инсон ҳуқуқлари" журнали
- Қўшилди: 18.11.2022
- Кўришлар: 4833
- Чоп этиш