Махсус ўқув модулининг навбатдаги тингловчилари - Прокуратура тизими раҳбар ходимлари

25 ноябрь куни “Инсон қадр-қиммати – энг олий қадрият” махсус ўқув модулининг навбатдаги ўқув машғулотларида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси бўлим ва бўлинмалари, ҳудудий бошқармалари ҳамда Бош прокуратура Академияси раҳбар ходимлари иштирок этди.

Вебинар шаклидаги машғулотлар Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази томонидан БМТ Тараққиёт дастури ва БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Бошқармасининг Марказий Осиё бўйича минтақавий офиси билан ҳамкорликда ҳамда Тошкент давлат юридик университети кўмагида ташкил этилди.

Махсус ўқув модули машғулотларида Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахслар, мигрантлар, одам савдоси ва мажбурий меҳнат жабрдийдаларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қонунчилигии билан бу борадаги инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро стандартларнинг ўзаро уйғунлиги қиёсий таҳлил  қилинди.

Маълумки, "фуқаросизлик" муаммоси кейинги ўн йилликлар давомида халқаро ҳамжамият фаолиятининг муҳим соҳаларидан бири бўлиб келмоқда. Шу маънода, Президентимизнинг БМТ Бош Ассамблеяси 75-сессиядаги нутқида қайд этилганидек, жорий йилнинг ўзида 50 минг юртдошимизга Ўзбекистон фуқаролиги берилгани алоҳида эътиборни тортади.

 

Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech