31 январь куни Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Акмал Саидов Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги Фавқулодда ва мухтор элчиси Тим Торлоу билан учрашди.
Тим Торлоу учрашув учун миннатдорчилик билдирди ва Марказ билан элчихона ўртасидаги кўп йиллик ҳамкорлик алоқаларидан мамнунлигини қайд этди. Инсон ҳуқуқлари Буюк Британия учун устувор аҳамиятга эгалигини таъкидлар экан, элчи Ўзбекистон Президентининг Олий Мажлисга тақдим этган Мурожаатномасида илгари сурилган ташаббусларни, хусусан, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий стратегияси қабул қилинишини қутлади.
Мулоқот давомида, шунингдек Инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд форумини ўтказиш масалалари муҳокама қилинди. Бундан ташқари, инсон ҳуқуқлари соҳасида таълимни ривожлантириш, хусусан, инсон ҳуқуқлари мавзуларида қўшма семинар, тренинг ва конференциялар ташкил этиш борасида Буюк Британиянинг тегишли институтлари билан алоқаларни чуқурлаштириш истиқболлари юзасидан ўзаро фикр алмашилди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати
- Қўшилди: 02.02.2020
- Кўришлар: 4728
- Чоп этиш