Ўзбекистон Республикасида жиноят-ижроия қонун ҳужжатларининг вазифаси жазо ижросини таъминлаш, маҳкумларни ахлоқан тузатиш, жиноятлар содир этилишининг олдини олиш, маҳкумларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишдан иборат.
Қонунчиликнинг мазкур талаблари ижроси юзасидан жорий йилнинг 26 феврал куни Инсон ҳуқуқлари бўйича Узбекистон Республикаси Миллий маркази бўлим бошлиқлари О.Қ.Норбоев, А.Р.Мўминов ҳамда етакчи мутахассислар Д.А.Музробов ва Ў.Очиловлардан иборат мониторинг гуруҳи Тошкент вилояти, Зангиота туманида жойлашган 24-сон тарбия колониясига ташриф буюришди.
Муассасада суд ҳукми билан тайинланган жазо муддатини ўтаётган вояга етмаганлар билан учрашиб, суҳбат ўтказишди.
Учрашувда қонунчиликда бўлаётган ўзгариш ва қўшимчалар, хусусан бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш кафолатларига оид қонун ҳужжатлари юзасидан маълумотлар берилди, болаларни қизиқтирган саволларига жавоблар ҳамда тушунтириш ва маслаҳатлар беришди.
Маҳкумлар билан ўтказилган суҳбат чоғида, қўшимча детектив китоблар, луғатлар, адабий-маърифий китоблардан юборишни сўрашди.
Марказ ходимлари муассасада белгиланган кун тартиби, вояга етмаганларнинг яшаш шароитлари, овқатланиш, дам олиш ҳамда ижтимоий фойдали меҳнат билан машғул бўлишлари аҳволини, озиқ-овқат билан таъминланиши, бўш вақтларида спорт билан шуғулланишлари, китоб ўқишлари учун, тиббий хизматдан фойдаланишлари учун яратилган шарт- шароитлари билан танишдилар.
Шунингдек, вояга етмаганларга таълим олишлари учун синф хоналари, ўқув қўлланмалари, амалий машғулотлар ўтказиш учун яратилган имкониятлар, яшаш шароитини, узоқ муддатли учрашув учун хоналарни яхшилаш учун олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари билан яқиндан танишишди.
Мониторинг давомида муассаса маъмурияти билан келажакдаги режалар, таклиф ва мулохазалари ҳақида қизгин суҳбатлашдик.
Шу ўринда, муассаса раҳбарияти муассасага қилинган ташрифдан жуда миннатдор эканлигини ҳамда келгусида вояга етмаган болаларнинг спортнинг футбол тури билан мунтазам шугулланишлари учун форма, копток, кураш тури билан шугулланишлари учун спорт гилами (мат), турник ва канат қаби спорт анжомлари зарурлигини билдирди.
Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўлими
Инсон ҳуқуқлари сохасидаги ҳалқаро шартномаларни имплементация қилиш бўлими
- Қўшилди: 27.02.2020
- Кўришлар: 5030
- Чоп этиш