«Правда Востока» газетасининг 2020 йил 9 апрель кунги сонида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Акмал Саидовнинг "Инсон ҳуқуқлари ҳимоясида. Янги Ўзбекистон ҳаётининг тамойилларига амал қилиб" ("На страже прав человека. Следуя принципам нового Узбекистана") сарлавҳали мақоласи эълон қилинди.
Мақолада Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан жуда қисқа фурсатда ишлаб чиқилган ва ўз вақтида қабул қилинган коронавирус пандемияси олдини олиш ва унга қарши кураш бўйича миллий стратегик режанинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти атрофлича талқин этилган.
Янги Ўзбекистон ҳаётининг бош тамойилини ҳеч қачон унутмаймиз: "Ўзбекистонда ҳеч бир инсон, ҳеч бир оила давлатимиз ва жамиятимиз эътибори ва ғамхўрлигидан четда қолмайди", деб қайд этади академик А.Саидов ўз мақоласида. Президентимиз таъбири билан айтганда, ҳаммамиз янада жипслашиб, сабр-матонатли бўлсак, шифокорлар тавсияларига тўлиқ амал қилсак, албатта, ушбу касалликни тезроқ енгиб ўтамиз. Бу курашда тиббий чоралар билан бирга юксак тафаккур, қатъий интизом, сабр-тоқат ва улкан масъулият кўрсатишимиз лозим.
Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати
- Қўшилди: 09.04.2020
- Кўришлар: 4633
- Чоп этиш