Ўзбекистонда давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш истиқболлари

14 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясида сиёсий-ҳуқуқий таълим кафедраси ва Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллй маркази томонидан мазкур Академия кундузги таълим бўлимининг 213-219-ўқув гуруҳлари учун «Давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш» мавзусида мастер-класс ташкил этилди.

Машғулотни Миллий марказ бош мутахассиси, юридик фанлар номзоди Л.Исҳақова ўтказди.

Тадбирда Академиянинг 180 нафар курсанти, профессор-ўқитувчилари ва Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази вакиллари иштирок этди.

Дарс жараёнида 2020 йилда июнь ойида давлат раҳбари Фармони билан тасдикланган Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий стратегиясининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти муҳокама қилинди. Миллий стратегияда, жумладан, ички ишлар органларига юклатилган вазифалар кўриб чиқилди.

Интерфаол шаклда бўлиб ўтган машғулот давомида курсантлар  инсон ҳуқуқларига оид долзарб саволларга  жавоблар топишди.

Тадбир доирасида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий стратегиясининг асосий йўналишларига бағишланган мультимедиа тақдимоти ҳам бўлиб ўтди.

Машғулот якунида иштирокчилар бу каби маърифий-ҳуқуқий тадбирлар Ўзбекистонда олиб борилаётган инсон ҳуқуқларига оид давлат сиёсатининг моҳияти ва аҳамиятини Академия курсантлари чуқур тушуниб олишлари учун яқиндан хизмат қилишини қайд этдилар.

 

Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech