Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий Марказидан ёшларга эътибор

23-апрелъ куни Қорақалпоғистон тиббиёт институтида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 -йил, 22-июндаги «Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида»ги ПФ-6012-сонли Фармонида белгиланган ҳамда фармонга қўшимча ишлаб чиқилган «Йўл харитаси»да ёритилган вазифаларни амалга ошириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий Маркази ходимлари билан учрашув ўтказилди.

Учрашув давомида Марказ вакиллари институт ҳаёти, институтта яратилган шарт-шариотлар билан тонишди. Ахборот -ресурс марказидиги адабиётлар базасини кўздан ўтказди ва учрашув якунида Қорақалпоғистон тиббиёт институтнинг Ахборот -ресурс марказига Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий Маркази томонидан Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий стратегиясида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш йўналишида босиб чиқарилган адабиётлар беғараз совға сифатида инъом этилди.

Қорақалпоғистон тиббиёт институтнинг профессор ўқитувчилари билан талаба ёшлари ўзларининг ҳуқуқий билимларини оширишда ушбу китобларнинг аҳамияти улуғ эканлигин айтиб, хайрли ишларни амалга ошираётган Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий Марказига чексиз миннатдорчилик билдирди.

Манба: ҚМИ матбуот хизмати

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech