Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Европа минтақавий бюроси раҳбари Ханс Клюге тиббий ниқоб маймунчечак (Мpox) касаллигидан қутқара олмаслигини айтди.
Маълум қилинишича, вирус терига тегиниш орқали, айниқса, жинсий алоқа пайтида юқади. Инфекцияланган ҳайвондан ҳам касалликни юқтириш эҳтимоли мавжуд. Маймунчечак ҳаво-томчи йўли билан ҳам тарқалиши мумкин. Вирус билан зарарланган буюмлар, масалан, сочиқ ёки чойшаблар ҳам соғлом инсонга хавф туғдиради.
ЖССТ вакили маймунчечак коронавирус каби хавфли эмаслигини таъкидлайди. Бугунги кунда Европада ҳар ой тахминан 100 та янги касалланиш ҳолатлари кузатилмоқда. Шунга қарамай Европа Иттифоқида маймунчечак тарқалиш хавфининг олдини олиш ёки вирусга қарши эмлашни бошлаш учун чегара назоратини жорий этишни истисно этишган.
Мутахассислар аҳолининг кенг қатламлари учун касалланиш хавфини паст деб баҳоламоқда. Уларнинг фикрича, ҳозирги пайтда вируснинг таъсири унча катта эмас, бироқ аҳоли орасида маймунчечак ҳақидаги хабардорликни ошириш, текширувлар ўтказиш ва беморлар билан алоқада бўлганларни кузатиб бориш тавсия этилади.
Daryo.uz
- Қўшилди: 21.08.2024
- Кўришлар: 953
- Чоп этиш