Инсон ҳуқуқлари бўйича илмий тадқиқотлар соҳасидаги янги имкониятлар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони билан тасдиқланган Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий стратегияга мувофиқ, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ҳузурида 12.0013 – “Инсон ҳуқуқлари (юридик фанлар, социология фанлари)” ихтисослик шифри бўйича Илмий кенгаш тузилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясининг карори билан мазкур ихтисослик бўйича малакавий имтиҳон дастури ҳамда имтиҳон комиссияси таркиби ҳам тасдиқланди.

Шундай қилиб, инсон ҳуқуқлари соҳасида илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлашни ихтисослаши учун янги имкониятлар яратилмоқда.

Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech