Ўзаро ҳамкорлигимиз бардавомлигидан ҳамиша манфаатдормиз

Сўз - Миллий маслаҳатлашув иштирокчиларига

 

Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро мажбуриятларни амалга оширишга бағишланган Миллий маслаҳатлашувда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистондаги Лойиҳалари мувофиқлаштирувчиси сифатида  сўзга чиқаётганимдан хурсандман.

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти вакили нима учун Миллий маслаҳатлашувда қатнашмоқда ва ушбу тадбирни қўллаб-қувватламоқда деб сўрашингиз мумкин.

Бу - катта аҳамиятга эга мавзу. Бу - катта аҳамиятга эга тадбир. Бу - катта аҳамиятга эга тарихий тадбирдир.

Ўз навбатида, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг институтлари Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази билан ижобий ҳамкорлик тарихига эга. Биз биргаликда кўпгина самарали ишларни амалга оширдик.

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг мажбуриятларини бажариш ҳамда Ўзбекистоннинг Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган ислоҳотларни амалга ошириш борасида кўп ишлар қилдик.

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган устувор йўналишлар билан Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг мажбуриятлари ўзаро узвий боғлиқ.

Сўнгги тўрт йил ичида Ўзбекистонда амалга оширилган ажойиб тараққиётни ўз кўзим билан кўрдим.

Бугун Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси ҳамда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистондаги Лойиҳалари мувофиқлаштирувчиси ўртасида ҳамкорлик шартномасини имзолаймиз.

Бу ҳужжатнинг имзоланиши - биз Ўзбекистон тараққиёти учун зиммамизга олган мажбуриятларни бажаришда давом этишимизнинг яна бир  тасдиғидир.

Бу ҳужжатнинг имзоланиши - биргаликда ишлашимизнинг тасдиғидир.

Бу ҳужжатнинг имзоланиши - Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг мажбуриятлари устида ишлашимизнинг тасдиғидир.

Бу ҳужжатнинг имзоланиши - Ўзбекистон халқи учун ишлашимизнинг тасдиғидир.

Бугунги тарихий кунда ушбу тадбир иштирокчилари орасида бўлиш мен учун шарафдир.

Ўзбекистоннинг энг яхши амалиётлар алмашинуви борасидаги етакчилиги Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг бошқа аъзо мамлакатлари учун намуна қилиб кўрсатишга муносибдир.

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистондаги Лойиҳалари мувофиқлаштирувчиси офиси ўзаро ҳамкорлигимиз бардавомлигидан ҳамиша манфаатдордир.

Жон МакГрегор,
ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги Лойиҳалари мувофиқлаштирувчиси, Элчи

 

Маълумот учун: 2020 йил 12 нoябрь куни Тошкентда Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги xалқарo мажбуриятлари бажарилиши бўйича Миллий маслаҳатлашув бўлиб ўтди. Ушбу онлайн тадбир Инсoн ҳуқуқлари бўйича Ўзбeкистoн Рeспубликаси Миллий маркази, Ўзбeкистoн Рeспубликаси Олий суди,  "Тараққиёт стратeгияси" маркази ва EXҲТнинг Ўзбeкистoндаги Лoйиҳалари мувофиқлаштирувчиси билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Ушбу мақола ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги Лойиҳалари мувофиқлаштирувчиси элчи Жон МакГрегорнинг Миллий маслаҳатлашувда сўзлаган маърузаси матни асосида тайёрланган.

Тадбир доирасида Инсoн ҳуқуқлари бўйича Ўзбeкистoн Рeспубликаси Миллий маркази билан EXҲТнинг Дeмoкратик институтлар ва инсoн ҳуқуқлари бўйича бюрoси ҳамда EXҲТнинг Ўзбeкистoндаги Лoйиҳалари мувофиқлаштирувчиси ўртасида ўзарo англашув мeмoрандуми имзoланди.

Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech