“ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СУДЛАРИ ТОМОНИДАН ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ БМТ КОНВЕНЦИЯЛАРИ НОРМАЛАРИНИНГ ҚЎЛЛАНИЛИШИ”

2020 йил 15 ноябр куни Самарқанд шахрида “Ўзбекистон Республикаси судлари томонидан инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги БМТ Конвенциялари нормаларининг қўлланилиши” мавзусидаги амалий семинар бўлиб ўтди.

Ушбу тадбир Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Инсон хуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий Маркази, ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалар координатори, АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) ва БМТ Тараққиёт дастури билан биргаликда ташкил этилди.

Семинарда қутлов сўзи билан Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ёрдамчиси А. Мирзаев ва Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори ўринбосари Д. Муратова иштирок этишди.

Семинар давомида иштирокчилар томонидан судлар томонидан инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро шартномалар нормаларининг қўлланилиши одил судловни таъминлашда жуда муҳим масала ҳисобланишини таъкидланди.

Қайд этилганидек, Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини рағбатлантириш, ҳимоя қилиш ва уларга риоя қилиш масалалари давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан биридир. Ўзбекистон тарихда илк бор Бирлашган Миллатлар ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари кенгашига 2021-2023 й. аъзо сифатида сайланди. Мазкур кенгашга аъзо бўлиш учун Ўзбекистон мажбуриятлари ичида одил суд тизимини таъминлашни ҳам ўз ичига олган.

Ҳозирги кунда, Ўзбекистон Республикаси судлари томонидан инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро шартномалар нормаларининг қўлланилиши бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистонда, дунёнинг бошқа давлатларида бўлгани каби, судьялар инсон ҳуқуқлари ҳимоясининг кафилидир. Улар фуқаролар олдида ҳисобдор бўлиб, тегишли миллий ва халқаро қонунчилик талаблари, шунингдек ахлоқ-адоб мезонлари асосида ўз фаолиятида юксак даражадаги шаффофликни таъминлашга мажбур.

Семинар очилишида таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 июнда қабул қилинган «Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида»ги фармони талабларига кўра, суд инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро шартномалар нормаларининг судлар амалиётида қўлланилишини янада кенгайтиришга қаратилган барча зарур чораларни кўриши лозим.

Сўзга чиққанлар миллий судлар томонидан БМТ конвенциялари нормаларини суд ҳужжатларида қўллашга доир самарали механизмнинг жорий этилиши, ўз навбатида, суд тизими мустақиллигини янада мустаҳкамлаш ва суд ҳокимияти нуфузини оширишга хизмат қилади, деган фикрлар билдирилди.

Семинар давомида индивидуал мурожатлар билан қандай иш олиб борилиши кераклиги, БМТ инсон хуқуқлари бўйича Қўмитасига келиб тушган мурожатларни қайта кўриб чиқиш масалаларини ўрганилиши кераклиги иштирокчилар томонидан қайд этилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси судлари томонидан инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро шартномалар нормаларининг қўллаш зарурати ҳақида тўхталиб, хусусан, Қийноқларга қарши конвенция қоидаларини миллий судлар қарорларида қўллаш бўйича чет эл тажрибаси билан ўртоқлашадилар. Судлар томонидан Фуқаровий ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги пакт ҳамда Хотин-қизларни камситишнинг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисидаги конвенция нормаларини қўллаш амалиёти ҳам семинар кун тартибида ўрин олган.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech