Қозоғистон Марказий сайлов комиссияси 2024 йил 6 октябрь куни атом электр станциясини қуриш бўйича республика референдуми ўтказилиши бўйича қарор чиқарди. Бу ҳақда махсус матбуот анжуманида маълум қилинди. Референдумга тайёргарлик 35 кун давом этади.
– Сайловчилар рўйхати шакллантирилмоқда, – деди МСК раиси ўринбосари Константин Петров. – Сўнгра қаерда ва қандай овоз бериш бўйича ахборот кампанияси бошланади. Бюллетенлар тадбирдан бир кун олдин сайлов участкаларига етказилади.
“Kazinform” агентлиги ахборотида маҳаллий ижро ҳокимияти идораларига алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги, бундай органлар фуқароларга ўз сайлов участкаси тўғрисидаги маълумотни турли хизматлар орқали етказиши шартлиги таъкидланган. Одамлар тегишли сайтни осон топиши учун қўнғироқ марказларини ишга тушириш, чат-ботлар яратиш тавсия этилган.
Овоз бериш соат 7:00 дан 20:00 гача бўлиб ўтади. Aйрим участкалардаги алоҳида ҳолатларда овоз бу вақт ўзгартирилиши мумкин.
АЭС қурилиши бўйича референдум учун 15,5 миллиард тенге сарфланиши кутиляпти.
2 сентябрь куни Президент Қосим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон халқига мурожаат йўллаб, референдумнинг аниқ санасини айтди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг “2024 йил 6 октябрда республика референдумини ўтказиш тўғрисида”ги фармони имзоланган.
ЎзА
- Қўшилди: 04.09.2024
- Кўришлар: 802
- Чоп этиш