Ўзбекистон-БМТ: ҳамкорликнинг устувор йўналишлари" давра суҳбати

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти дунёдаги 200 га яқин мамлакат аъзо бўлган энг йирик халқаро тузилма ҳисобланди. Ўзбекистон мустақилликка эришгач биринчи бўлиб аъзо бўлган халқаро ташкилоти ҳам айнан БМТдир. Бугунгача бу ҳамкорлик тинчлик ва хавфсизликни мустаҳкамлаш, соғлиқни сақлаш, экология, таълим, маданият, туризм каби кўплаб соҳалардаги ўзаро давом этиб келмоқда. 

2-март куни Ўзбекистон Республикаси Бирлашган Миллатлар Ташкилотига аъзо бўлган санага 29 йил тўлади ва шу муносабат билан Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида йирик давра суҳбати ташкил этилди. Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикерининг 1-ўринбосари, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ директори Акмал Саидов, БМТнинг Оʻзбекистондаги Доимий вакили Ҳелена Фрейзер, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Қодир Жўраев, Олий Мажлис Халқаро ишлар ва парламетлараро алоқалар қоʻмитаси раҳбари Дилором Файзиева ва БМТнинг юртимизда фаолият кўрсатувчи агентликларидан вакиллар қатнашди.

Сўзга чиққанлар томонидан Ўзбекистоннинг Халқаро ҳамжамиятдаги ўрни, дипломатияси ва БМТ принсипларига мос келувчи олиб борадиган сиёсатини эътироф этдилар. Жумладан, БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 46-сессиясида нутқи билан иштирок этган Ўзбекистон Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг “Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш аъзоси сифатида Халқаро ҳуқуқнинг инсон ҳуқуқларига оид умум эътироф этилган принсип ва нормаларини қатъий ҳимоя қилади ва фаол илгари суради” сўзлари ҳам бу фикрни тасдиқлайди.

Бугунга келиб Оʻзбекистон БМТнинг тўлақонли аъзоси, шунингдек, 2015-йил центабрда БМТга аъзо барча 193 та давлат томонидан қабул қилинган 2030-йилгача бўлган даврда барқарор тараққиёт соҳасидаги кун тартибини имзолаган томон сифатида хавфсиз ва соғлом сайёрада барча одамлар учун тенглик, тараққиёт, қадр-қиммат ва адолат ҳукм сурадиган тинчликка интилиш бўйича глобал мажбуриятни ўз зиммасига олган. Ҳозирги пайтда Ўзбекистондаги БМТ тузилмаларига қуйидагилар киради:

БМТ Тараққиёт Дастури (БМТРД),
БМТ Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА),
БМТ Болалар Фонди (ЮНИСЕФ),
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖСТ),
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти (ЮНЕСКО),
БМТнинг гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси (БМТ ГЖБ),
БМТнинг Марказий Осиёда превентив дипломатия бўйича ҳудудий бошқармаси (МОПДҲБ),
Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ), Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО),
Миграция бўйича халқаро ташкилот (МХТ)
БМТ Кўнгиллилари дастури (БМТК).
БМТнинг мустақил ихтисослаштирилган агентлиги бўлган Жаҳон банки ҳам мамлакатда ташкилот ишига салмоқли ҳисса қўшмоқда.

Учрашув якунида иштирокчилар ҳар бир БМТ тузилмаси билан алоҳида ҳамда амалий фаолиятни йўлга қўйиш ва бунда тузилмалар ҳамкорлигига таяниш бўйича режалар тузиб олишди. Бундай тадбирлар ўтказилиши мамлакатимиз учун Халқаро ва республика миқёсида устувор йўналишлардан ёшларни хабардор қилиш, ОТМ фаолиятида уларни амалиётга жорий қилишдан иборат.

Манба: uwed.uz

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech