«Демократлаштириш ва инсон ҳуқуқлари» журналининг 3-сони нашрдан чиқди. У Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 28 йиллигига бағишланган
Журналнинг ўзбек, рус ва инглиз тилидаги саҳифаларидан яқинда қабул қилинган ва халқимиз ҳаётида муҳим аҳамиятга эга бўлган айрим меъёрий ҳужжатлар, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси аъзолари А.Саидов, Т.Абдусатторов, Ф.Эшматова, «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати раиси А.Бурханов, халқаро экспертлар А.Сулейман, М.Бутт, Р.Мюллерсон ва бошқаларнинг долзарб мавзудаги мақолалари ўрин олган.
Журнал мундарижаси билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин. (Журналнинг рус ва инглиз тилидаги мундарижалари билан танишиш учун сайтнинг тегишли саҳифаларини очинг).
Таҳририят
- Қўшилди: 17.09.2019
- Кўришлар: 5818
- Чоп этиш