30 ноябрь куни Тошкент Давлат юридик университетида “Ўзбекистон ва Япония конституцияшунослиги: умумий ва ўзига ҳос хусусиятлари” мавзусидаги ўзбек-япон юридик форуми иш бошлайди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 27 йиллигига бағишланган ушбу анжуман Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ва Тошкент Давлат юридик университети томонидан ташкил этилмоқда.
Анжуманда Ўзбекистон ва Япония Конституцияларининг мазмун-моҳияти ва ривожланиш тенденциялари муҳокама қилинади. “Япония Конституцияси” китобининг япон ва ўзбек тилларидаги нашри ҳақида ҳам сўз боради.
Форумга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, Конституциявий суд, Олий суд, вазирлик ва ташкилотлар вакиллари, олий ўқув юртлари олимлари ва ўқитувчилари, талабалар, шунингдек япон мутахассислари таклиф этилган.
Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати
- Қўшилди: 29.11.2019
- Кўришлар: 5079
- Чоп этиш