Sayt xaritasi 00:00:00
Yangiliklar

Инсон ҳуқуқлари бўйича мутахассислар малакасини ошириш йўлида

Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш механизмларини янада такомиллаштириш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги халқаро норма ва стандартларни самарали амалга ошириш заруратини туғдирмоқда. Президентимизнинг 2018 йил 10 декабрда қабул қилинган “Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорида бу борадаги устувор йўналишлар ва муҳим вазифалар белгилаб берилган.
 
Ушбу қарор ғоя ва талабларини рўёбга чиқариш борасида Марказда амалий ишлар йўлга қўйилган. Хусусан, яқинда “Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ҳузурида инсон ҳуқуқларига риоя этиш ва уни ҳимоя қилиш соҳасидаги кадрлар малакасини ошириш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш тўғрисида”ги ҳукумат қарорининг лойиҳаси тайёрланди. Лойиҳа Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун тақдим этилди.
Nashr sanasi 19.07.2019 Ko'rishlar 14 363
Ulashish