Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги марказий аппарати раҳбар ходимлари 2 декабрь куни ўтказилган “Инсон қадр-қиммати – энг олий қадрият” махсус ўқув модули машғулотларининг навбатдаги тингловчилари бўлди.
Машғулотлар Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази томонидан БМТ Тараққиёт дастури ва БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Бошқармасининг Марказий Осиё бўйича минтақавий офиси билан ҳамкорликда ҳамда Тошкент давлат юридик университети кўмагида ташкил этилди.
Махсус ўқув модули тингловчиларига Ўзбекистон Республикасида фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қонунчилиги билан бу борадаги инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро стандартларнинг ўзаро уйғунлиги қиёсий таҳлил қилиб берилди.
Халқаро экспертлар иштирокида ўтказилган ўқув модули машғулотларидан кўзланган мақсад тингловчиларнинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро стандартлар мазмун-моҳияти ва уларнинг мамлакат миллий ҳуқуқий тизими учун аҳамиятига доир билимларини чуқурлаштиришдан иборат.
Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати
- Қўшилди: 03.12.2020
- Кўришлар: 3633
- Чоп этиш